Марказий банк 2 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси +17,43 сўмга кўтарилиб, 10 642,43 сўмни ташкил этди.
Евро курси ҳам кўтарилди (+46,23) ва 12 662,36 сўм бўлди.
Бир Россия рубли эса +0,48 сўмга ошиб, 145,69 сўмни ташкил этди.