Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

Марказий банк 16 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,82 сўмга пастлаб, 10 721,24 сўмни ташкил қилди. Евро 10,60 сўмга пастлаб, 12 275,82 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 10 737,06 сўмни ташкил қилганди.