Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

Марказий банк 18 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,63 сўмга пастлаб, 10 705 сўмни ташкил қилди. Евро 15,10 сўмга пастлаб, 12 421,01 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси 10,60 сўмга кўтарилиб, 10 710,63 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.