Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 15 декабр кунидан кучга киради. 

Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,05 сўмга ошган ва бир доллар 10 463,12 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 14,88 сўмга кўтарилиб, 12 671,88 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 2,40 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 143,45 сўмни ташкил этган.