Ўзбекистонда дзюдочи Камолиддин Расуловнинг ўлими тафсилотлари маълум қилинди

Ўзбекистонда дзюдочи Камолиддин Расуловнинг ўлими тафсилотлари маълум қилинди

Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов ўлдириб кетилди.

Маълум бўлишича, қотиллик шу йил 13 сентябрь куни соат 21:30ларда Учтепа туманида содир бўлган. 29 ёшли Расулов таниши 30 ёшли Ш.Т томонидан ўлдириган.

Маълум қилинишича, Расулов танишига Humo Trop витаминини сотган. Ш.Т. ушбу витаминларни истеъмол қилгач, аҳволи ёмонлашган ва Расуловни кўришиб олишга чақирган. Учрашув жараёнида эркаклар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида Ш.Т. спортчига бир неча марта пичоқ тиқиб олган.

Таъкидлаш жоиз, Расулов дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган эди. Ш.Т. ҳам спортчи, у миллий кураш ҳамда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.