Ўзбекистонда электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

Ўзбекистонда электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

Электрон порталда, жумладан:

Ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;

Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.

Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

Қарорга кўра, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.