Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида қўлланилган вакцина миқдори 4 миллион дозадан ошди

Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида қўлланилган вакцина миқдори 4 миллион дозадан ошди

Кеча юртимизда 114 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 4 миллион дозадан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

3 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114065 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 69631 нафарни,

2-босқич эмланганлар 23452 нафарни,

3-босқич эмланганлар 20982 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 4083739 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2404133 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 1302817 нафарни,

3-босқич эмланганлар 376789 нафарни ташкил қилди.

3 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (16932 доза),

Наманган вилояти (16309 доза),

Фарғона вилояти (15123 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Наманган вилоятида 492662 доза,

Фарғона вилоятида 474382 доза,

Андижон вилоятида 456161 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.