Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энди ер майдонларининг ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади
7.06.2022 19:06,  
148

Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ўтказилган йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарган. Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган. Хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан. Аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7—10 кунда келишилган.

Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлаган. Эндиликда:

  • ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;
  • ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

Бунда жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан