Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энг кўп Тошкент шаҳрида экани маълум қилинди
16.06.2022 05:42,  
17

Тошкент шаҳри кўплаб кўрсаткичлар бўйича республикада энг коррупциялашган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда кеча, 14 июн куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича пойтахт кенгаши мажлисида Аксилкоррупция агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Бурҳоновга кўра, Тошкент шаҳрида 2021 йил давомида 184 та коррупцион жиноят содир этилган бўлиб, бу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 82 млрд 638 млн сўмлик моддий зарар етказилган.

Пойтахтда коррупцияга оид жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич Учтепа (33), Миробод (25), Чилонзор (20), Мирзо Улуғбек (20) ва Яшнобод (18) туманларига тўғри келади.

“Шаҳар коррупцияга оид жиноятлар содир қилиш кўрсаткичи бўйича ўтган 3 ойда (февраль-апрель) республикада энг юқори ўринларни эгаллаб турибди. Хусусан, февраль ойида 37 та, ва март ойида 50 та жиноят иши билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, апрель ойида 69 та жиноят иши билан 1-ўринни эгаллади.

Рейтингнинг яна бир асосий индикаторларидан бири бўлган бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ҳам Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Хусусан, февраль ойи рейтинг натижасига кўра 16 та назорат объектида 5 млрд 740 млн сўм миқдоридаги маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича республикада 3-ўринни эгаллаган бўлса, март ойида 80 та назорат объектида 29 млрд 23 млн сўм миқдоридаги маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши билан боғлиқ ҳолатда республикада 2-ўринни банд қилган”, – дея Акмал Бурҳоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

“Коррупция ҳолатларига дуч келганмисиз?” мавзусидаги сўровда шаҳарда яшовчи респондентларнинг 26 фоизи “Ҳа” деб жавоб берган ва бу – Бухоро вилоятидан кейинги иккинчи юқори кўрсаткичдир.

Агентлик раҳбарига кўра, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлик эҳтимоли бўйича ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 2022 йил март ва апрель ойларида Ўзбекистонда жами 244 та шу мазмундаги хабарлар эълон қилинган бўлса, шундан 124 таси ёки 50 фоизи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри – Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига аҳолиси коррупция бўйича энг кўп мурожаат қиладиган ҳудудлардан бири бўлиб, 2022 йил биринчи чорагида жисмоний ва юридик шахслардан шу мазмундаги жами 4 372 та ёки ҳар 100 минг аҳоли сонига ўртача 45 та мурожаат келиб тушган.

Пойтахтдаги 40га яқин энг муҳим, ваколатли бошқарма, ташкилот раҳбарларини ўзида жамлаган Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг фаолияти ҳам мақтанарли даражада эмас.

“Шаҳар коррупцияга қарши курашиш кенгаши бирор ташаббус билан чиқмаяпти. Биз буни 2021 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг рейтинг баҳолаш натижаларига кўра Тошкент шаҳри маълумотларни кечиктириб ва белгиланган талабларга зид равишда тақдим этгани учун умуман баҳоланмагани ва Республика ҳудудлари орасида охирги ўринни банд этганидан ҳам кўришимиз мумкин.

Июнь ойи якунида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича худди шундай ҳудудлар баҳоланади ва барча натижалар ОАВда эълон қилинади ҳамда Миллий кенгаш йиғилишида муҳокама қилинади. Бу давр учун ижобий натижа кўрсатади деган умиддамиз”, – деди аксилкоррупцион орган раҳбари Акмал Бурҳонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан