Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди

Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди

26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган онлайн-аукционда 01 О 001 ОQ авторақами 498 млн 150 минг сўмга сотилди.

Aвтомобиль рақамларининг онлайн аукциони ўтказиладиган avtoraqam.uzex.uz сайти хабарига кўра, ушбу давлат рақамининг бошланғич нархи 243 миллион сўм этиб белгиланди.

Aввалроқ, жорий йилнинг тўққиз ойида 105,6 мингдан ортиқ "чиройли" авторақамлар $20,5 миллиондан кўпроққа сотилгани хабар берган