Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 12.12.2021 03:30 да (11.12.2021 йил, Гринвич бўйича 22:30 да) зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Aндижон вилояти, Жалақудуқ тумани. Зилзила координаталари: 40,68 градус шимолий кенглик; 72,57 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 5 км. Зилзила епицентри Тошкентдан 289 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Хўжаобод туманида 4 балл, 5 км.

Жалақудуқ туманида 4 балл, 8 км.

Булоқбоши туманида 3 балл, 12 км.

Aндижон туманида 3 балл, 17 км.

Aндижон шаҳрида 2-3 балл, 22 км.

Қўрғонтепа туманида 2 балл, 27 км.

Aсака туманида 2 балл, 29 км.

Марҳамат туманида 2 балл, 29 км.