Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати 2–3 октябрь кунлари вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати 2–3 октябрь кунлари вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистонда икки кун давомида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтича кўрсатилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан 2021 йилнинг 2–3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди.

Хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.