Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво кескин совиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво кескин совиши кутилмоқда

18—19 ноябрь кунлари бутун республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 18—19 ноябрда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

18—20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечаси 8-13 даража, шимолда 10-15 даражагача совуқ, кундузи эса 0-5 даражагача совуқ пасайиши кутилмоқда.

Ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.