Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати яна исий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати яна исий бошлайди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бугун республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Бироқ кечга бориб Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради. Булутлар кўпайиб, тунда мамлакатимизнинг шимолий туманларидан ташқари қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

Бундай шароит эртага кун бўйи давом этади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Иш ҳафтасининг ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса, кечаси ҳали сезилиб туради, тунги ҳарорат 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи қуёш пайшанбага келиб ҳароратни 10-15 даражагача илитади.

Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айнашни бошлайди. Жума куни мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Тунги ҳарорат 0-5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10-15 даража атрофида бўлади, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқори.