Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта мобил телефон тўғри келиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани ташкил этди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Маълумот учун, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015 йилда 234 тани ташкил этган.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернет тармоғига улангани ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига интернет тармоғига уланган абонентлар сони 16 миллион 386 минг 200 тани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 фоизга ёки 3,1 миллионтага ўсган.