Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳар йили ногиронлиги бўлган 500 нафаргача ёшларга субсидия ажратилади
3.08.2022 17:59,  
10

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиб бориш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда АОКАда брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.

Унга кўра, 2021 йил 21 декабр куни Президент томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган қарор қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг 5-бандида Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиб бориш тизимини жорий этиш вазифаси белгиланган.

Эндиликда эса бу тизимни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори тасдиқланган. Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 августдан бошлаб Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача 14-30 ёшдаги ногиронлиги бўлган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача (яъни 15 миллионгача) бўлган миқдорда субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Субсидия 2 та йўналишда ажратилади:

  1. Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун;
  2. Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

Ҳужжатлар қуйидагича қабул қилинади:

Ариза берувчи — қарорга мувофиқ субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ногиронлиги бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) томонидан нодавлат таълим ташкилотида ўқиш ёки асбоб-ускуна харид қилиш учун субсидия ажратишни сўраб давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ёшлар ишлари агентлигига бевосита ариза юборади.

Аризаларни қабул қилиш хизмати давлат хизматлари маркази томонидан бепул амалга оширилади.

Қуйидаги йўналишларда ўқиш мумкин:

  1. Хорижий (инглиз, немис, француз, испан, итальян, турк, корейс, япон, хитой, араб, форс, ҳинд, пушту, дарий) тиллари;
  2. Умумтаълим фанлари (Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), Рус тили ва адабиёти, Тарих, Кимё, Биология, География, Математика, Физика, Информатика);
  3. Касбий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қиладиган замонавий касблар (Веб дастурлаш, график дизайн, моушн графика, дижитал маркетинг, СММ ва шу кабилар.

Шунингдек, қуйидаги асбоб-ускуналарни олиш мумкин бўлади: мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар.

Таъкидланишича, юқоридаги жараёнлар барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан мониторинг қилиб борилади. 2022 йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади. Кейинги йиллар субсидия ажратиш учун аризалар 2023 йилдан бошлаб ҳар йили — 10 январдан қабул қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан