Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.

17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. 18 мартда, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. 

17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин, 18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида 1-2 даража совуққача бўлиши мумкин.

19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида 2-6 даража совуққача, Қорақалпоғистон шимолида баъзи жойларда 7-10 даража совуққача бўлади.