Ўзбекистонда ҳаво яна исиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳаво яна исиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, ўтган ҳафтада Волгабўйи ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво Қозоғистон ҳудудига қараб чекинади.

13 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳарорат +27...+32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво +12...+15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари ҳаво исийди ва ҳарорат сешанба куни +29...+34 даражадан ҳафта охирига келиб +32...+37 даражагача аста-секин кўтарилади.