Ўзбекистонда ижтимоий ходимларнинг вазифалари белгиланди

Ўзбекистонда ижтимоий ходимларнинг вазифалари белгиланди

«Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур йўриқномага кўра, ижтимоий ходим ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс ҳисобланади.

Ижтимоий ходимнинг қуйидаги лавозимлари мавжуд:

  • - барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис;
  • - оила, болалар ва ёшлар билан ижтимоий хизмат олиб борувчи ижтимоий ходим;
  • - ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг ассистенти.

Мазкур ҳужжат билан ижтимоий ходимларнинг вазифалари белгиланди.

Жумладан, барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис ҳуқуқий, профилактик, қўллаб-қувватловчи, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психо ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали шахсларга оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашади.