Ўзбекистонда июль ойида ўлим ҳолатлари кескин ошган

Ўзбекистонда июль ойида ўлим ҳолатлари кескин ошган

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида қанча ўлим ҳолати қайд этилгани бўйича ЎзАга статистик маълумотларни тақдим этди. Унга кўра июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17 минг 369 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Йил бошидан июль ойигача 7 ой давомида 92 минг 26 та ўлим ҳисобга олинган. Ойлар кесимида таҳлил қилсак январь ойида - 11 минг 136 та, февраль - 13 минг 693 та, март - 12 минг 633 та, апрель - 11 минг 613 та, май - 11 минг 792 та, июнь - 13 минг 790 та, июль - 17 минг 369 та вафот этганлар қайд қилинган.

Жорий йилда 6 ой давомида қайд этилган ўлим сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ой кўрсаткичига нисбатан камроқ бўлган. Жумладан, жорий йилнинг 6 ойида (январь-июнь) 74 минг 657 та ўлим қайд этилган бўлса, Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.