Ўзбекистонда жами 11,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда жами 11,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда жами 11,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 11 августда ҳудудлар бўйлаб 296 963 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 272 603 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 18 685 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 5 675 нафарни ташкил қилган.
     

Шу кунгача жами 11 382 468 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 8 049 126 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 2 423 846 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 909 496 нафарни ташкил қилган.  


Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 371 257 нафарни ташкил қилмоқда.

11 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Қашқадарё вилояти (50 760 доза),
  • Сурхондарё вилояти (39 171 доза),
  • Андижон вилояти (23 594 доза) банд қилган.

 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  •  Фарғона вилоятида 1 292 563 доза, 
  • Наманган  вилоятида 1 288 376 доза,  
  • Андижон вилоятида 1 215 501 доза
  • Самарқанд вилоятида 1 150 859 дозани ташкил қилган.