28 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 275 581 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 93 483 нафарни,
2-босқич эмланганлар 133 759 нафарни,
3-босқич эмланганлар 48 339 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 027 520 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 9 391 909 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 3 401 179 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1 234 432 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 729 454 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (51 297 доза),
Андижон вилояти (26 071 доза),
Хоразм вилояти (23 803 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 1 620 500 доза,
Наманган вилоятида 1 609 331 доза,
Андижон вилоятида 1 480 174 доза,
Самарқанд вилоятида 1 380 985 доза,
Қашқадарё вилоятида 1 116 332 доза,
Сурхондарё вилоятида 1 086 647 доза,
Тошкент вилоятида 1 041 190 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.