Ўзбекистонда жами 23,8 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда жами 23,8 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

Айни кунгача мамлакатимизда жами 23,8 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди.   Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

16 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 043 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

 Улардан:    

  • 1-босқич эмланганлар 79 993 нафарни,  
  • 2-босқич эмланганлар 67 745  нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 53 305  нафарни ташкил қилди.  

Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 846 899 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 12 772 433 нафарни,  
  • 2-босқичда эмланганлар 7 524 561 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 3 549 905  нафарни ташкил қилди.  

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 688 341  нафарни ташкил қилмоқда

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (26 160 доза),
  • Фарғона вилояти (24 448 доза),
  • Тошкент вилояти (23 444 доза) банд қилди.

Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.