Ўзбекистонда жазираманинг бироз пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда жазираманинг бироз пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +18...+23 даража, кундуз кунлари +33...+38 даража, бу ушбу давр меъёридан бироз юқори бўлади.

12-13 август

кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Осмонда булутлар пайдо бўлади, лекин ёмғир ёғиш эҳтимоли кам. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати ўзгармайди, кундуз кунлари +30...+35 даражагача пасаяди ва иқлимий меъёрга яқинлашади.