Ўзбекистонда кеча 300 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кеча 300 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 3 нафари Андижон вилоятида,
– 1 нафари Бухоро вилоятида,
– 6 нафари Жиззах вилоятида,
– 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 2 нафари Навоий вилоятида,
– 3 нафари Наманган вилоятида,
– 18 нафари Самарқанд вилоятида,
– 3 нафари Сирдарё вилоятида,
– 59 нафари Тошкент вилоятида,
– 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Андижон вилоятида 28 нафар,
– Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
– Самарқанд вилоятида 92 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
– Тошкент вилоятида 32 нафар,
– Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84307 (+264) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2037 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.