Ўзбекистонда кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ортиб боряпти

Ўзбекистонда кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ортиб боряпти

12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ: Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 51 нафари Жиззах вилоятида, 29 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 14 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Хоразм вилоятида, 109 нафари Тошкент вилоятида, 387 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида 228 киши касалликдан соғайганди. Коронавирусни енгиб ўтганларнинг жами сони 197703 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Касаллик қурбонларининг жами сони 1508 нафар.