Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 402 кишида касаллик аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус 2021 йилги янги антирекордни ўрнатди — бир кунда 402 кишида касаллик аниқланди


Ўзбекистонда 29 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 402 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир . Бундан аввалги антирекорд 24 апрель куни қайд этилган, ўшанда 399 кишида COVID-19 тасдиқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 90 808 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
69 нафари Самарқанд вилоятида,
6 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
9 нафари Фарғона вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
64 нафари Тошкент вилоятида,
209 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Андижонда 18 нафар, Қашқадарёда 3 нафар, Навоийда 6 нафар, Наманганда 6 нафар, Самарқандда 22 нафар, Фарғонада 3 нафар, Хоразмда 1 нафар, Тошкент вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86 774 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволаняпти.