Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 41 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 41 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача 41 нафарга етди. Яна 4 кишида коронавирус аниқланган. Улар карантинга олинган шахслар орасида қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.