Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 23 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 23 нафарга етди

Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг яна 3 нафар қариндошида ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни Истанбул – Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар ва жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги 201-рейс билан келган яна бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ҳар беш нафар фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 23 нафарга етди. 

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.