Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 42 нафарга етди, 9 нафарида пневмония қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 42 нафарга етди, 9 нафарида пневмония қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача биттага ошиб, 42 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Швейцарияда бўлиб қайтгани маълум бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Айни вақтда вирусология илмий текшириш институтида бўлиб турган 42 нафар беморнинг 9 нафарида ўпканинг яллиғланиши, яъни пневмония ҳолати қайд қилинган. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ.