Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати кескин ошмоқда

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати кескин ошмоқда

2021 йил 28 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82536 (+196) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

1 нафари Андижон вилоятида,

5 нафари Бухоро вилоятида,

1 нафари Жиззах вилоятида,

3 нафари Қашқадарё вилоятида,

2 нафари Наманган вилоятида,

1 нафари Самарқанд вилоятида,

2 нафари Сирдарё вилоятида,

14 нафари Тошкент вилоятида,

164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Андижон вилоятида 8 нафар,

Сурхондарё вилоятида 5 нафар,

Тошкент вилоятида 15 нафар,

Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80667 (+144) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1243 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.