Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик рекорд ўрнатилди

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик рекорд ўрнатилди

2021 йил 8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84529 (+207) нафарни ташкил этмоқда. ССВ хабарига кўра, коронавирус қайд этилиш кўрсаткичлари йил бошидан бери илк марта 200 нафардан ошди.      

Янги касалланиш ҳолатларининг:

- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

- 1 нафари Андижон вилоятида,

- 3 нафари Бухоро вилоятида,

- 1 нафари Навоий вилоятида,

- 3 нафари Наманган вилоятида,

- 18 нафари Самарқанд вилоятида,

- 3 нафари Сирдарё вилоятида,

- 3 нафари Сурхондарё вилоятида,

- 2 нафари Фарғона вилоятида,  

- 3 нафари Хоразм вилоятида,

- 29 нафари Тошкент вилоятида,

- 139 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,

- Бухоро вилоятида 6 нафар,

- Жиззах вилоятида 1 нафар,

- Наманган вилоятида 5 нафар,

- Фарғона вилоятида 2 нафар,

- Тошкент вилоятида 22 нафар,

- Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82415 (+181) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1480 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.