Ўзбекистонда коронавирусдан ўлимлар статистикаси эълон қилинди

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлимлар статистикаси эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекциясидан вафот этган 345 нафар беморнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган.

Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар ташкил этган.

Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида тромбоэмболия, 4 нафарида ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.

“COVID-19” инфекциясидан вафот этган беморларда касалликнинг кечиши таҳлил қилинганда, аксарият беморларда гиперкоагуляция – организмдаги барча томирларда қоннинг қуюлиб кетиши кузатилиб, унинг асорати бемор аъзоларида тромбоз, инфаркт, инсульт каби асоратларга олиб келган.