Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 293 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 293 нафарга етди

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. 

Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етди. 

Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан  чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. 

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83  нафарга етди. 

Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.  

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.