Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3500 кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3500 кишига яқинлашди

Бухоро вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ва Наманган вилоятида 3 нафар, жами 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа Бухорода жами касаллик қайд этилганлар  сони 466 нафар бўлиб, эндиликда шундан 457  нафари тузалди. Айни пайтда вилоятда даволанаётганлар сони 5 нафарни ташкил этмоқда

Самарқандда  жами касаллик аниқланганлар сони 381 нафар бўлиб, эндиликда шундан 327 нафари соғайди. Айни пайтда вилоятда инфекцияга чалинган 52 нафар бемор даволанмоқда. 

Наманганда эса шу пайтгача 270 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда  шифо топганларнинг сони 254 нафарга етди. Шу кунларда наманганлик шифокорлар яна 12 нафар инфекцияга чалинган бемор ҳаёти учун курашмоқда.

Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар  сони  3475 нафарни ташкил этмоқда.