Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4500 га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4500 га яқинлашди

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 49 нафар , Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, жами 66 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Пойтахтимизда тузалганларнинг 52 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 81 ёшли онахон, ёши кичиги эса 3 ёшда.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2342 нафарга етди.

Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг  2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги эса 28 ёшда. Ҳозирда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 472 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4450 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда шифокорларимиз юртимиздаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанаётган 1932 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.