Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1758 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1758 нафарга етди

2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Беморларнинг 561 нафари касалликдан тузалди, 7 нафари вафот этди.