Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1678 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1678 нафарга етди

2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Беморларнинг 357 нафари бутунлай тузалди, 6 нафари вафот этди.