Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25500 дан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25500 дан ошиб кетди

Шу йилнинг 2 август куни мамлакатимизда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга,  Тошкент шаҳрида 5 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.