Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43000 нафардан ошди

2020 йил 5 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43169 (+94) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 59 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, яна 7 нафари Наманган вилоятида ҳамда 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли Х.С. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 73 ёшли Л.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Айни пайтда юртимизда 40432 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 2396 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.