Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6000 нафардан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6000 нафардан ошиб кетди

2020 йил 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 1733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.