Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 150 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 150 мингга яқинлашди

Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 10 апрель куни коронавирус инфекциясига қарши яна 40 359 киши эмланди, деб хабар бермоқда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 148 642 нафарга етди.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, 10 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 10 минг нафардан ортиқ фуқаро (10 868 нафар) эмланди.

Наманган ва Фарғона вилоятларида коронавирусга қарши эмланган жами фуқаролар 15 минг нафардан ошиб, 20 минг нафарга яқинлашди.

Коронавирусга қарши эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларга қарши курашиш мақсадида Тошкентда ташкил этилган 81 та эмлаш пункти 4 та шифохонага бириктирилган.