Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 млн кишидан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2 млн кишидан ошди

Ўзбекистонда 3 сентябрь куни COVID-19 га қарши 118 461 доза вакцина қўлланилди, деб хабар бермоқда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундан 22 569 доза биринчи босқичда, 80 611 доза иккинчи босқичда ва 15 281 доза учинчи босқичда қўлланган.

Шу кунгача Ўзбекистонда жами 14 890 793 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 9 625 859 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 3 886 810 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 378 124 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 2 058 336 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Хоразм вилояти (18 086 доза),
Андижон вилояти (15 417 доза),
Тошкент вилояти (12 035 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 684 595 доза,
Наманган вилоятида 1 680 972 доза,
Андижон вилоятида 1 566 614 дозани ташкил қилмоқда.