Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовлари қамрови кенгайтирилди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовлари қамрови кенгайтирилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати Хитойнинг Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган ZF 2001 вакцинасининг учинчи синов босқичлари давом этаётганини ва тадқиқотда аввал хабар берилганидек 5 минг нафар кўнгилли эмас, 9 минг нафар кўнгилли иштирок этишини маълум қилди

Тадқиқот кўламининг кенгайтирилишига сабаб, биринчидан, тадқиқот иштирокчилари сонининг иккинчи ва учинчи доза эмлаш босқичида камайиш эҳтимоли мавжудлигидадир. Иккинчидан, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани боис, коронавируснинг вакцина олганларга таъсирини ўрганиш қийинлашмоқда. Негаки, вакцинанинг таъсири организмга вирус таъсир қилганда аниқланади.

Ўз навбатида, вакцина синовларида иштирок этаётган кўнгиллиларнинг ярми вакцина эмас, плацебо олаётгани ҳам эслатиб ўтилмоқда.