Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг синови учун кўнгиллилар қай тартибда саралаб олинади?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг синови учун кўнгиллилар қай тартибда саралаб олинади?

Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари Алишер Абдуллаев Maxima радиосига берган интервьюсида Хитой вакцинасининг хусусиятлари, кўнгиллиларни танлаб олиш ва уларни синовдан ўтказиш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

Аввалроқ инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинганини маълум қилганди. Унинг айтишича, беш минг кишига етадиган вакцина Хитойдан Тошкентга олиб келинган. Вакциналар махсус шароитларда сақланмоқда. Кўнгиллилар жамоаси шакллантирилганидан сўнг ҳар бир оилавий поликлиникада имкониятдан келиб, чиқиб маълум сондаги кўнгиллилар бўйича синов ишлари амалга оширилади.

17 ноябрь куни Санитария-эпидемиологик фаровонлик агентлиги биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнигача аҳолининг 60 фоизи коронавирусга қарши эмланишини маълум қилганди.

Алишер Абдуллаевнинг интервьюсидан иқтибослар:

Нима сабабдан Хитой вакцинаси танланди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра, клиник синовларнинг учинчи фазаси кўп сонли кўнгиллилар ўртасида — камида 30 минг — ва дунёнинг турли нуқталарида ўтказилсиҳи керак. Ушбу вакисна Хитойдаги I ва II фаза синовларида мутлақо хавфсизлигини тасдиқлагани сабаб танлов шунда тўхтатган.

«Таъкидлаш керакки, синовлар ва уларнинг натижаларига оид барча протоколлари ЖССТ томонидан тартибга солинади ва тасдиқланди. Нима сабабдан у хавфсиз? Чунки у рекомбинан платформага асосланган, яъни бир нечта вариант мавжуд, аденовирус платформалар, вирусни кучсизлантириш технологияси ҳам бор. Мазкур ҳолатда организмга вирус ва аденовирус эмас, балки COVID-19’ни келтириб чиқарувчи коронавирус вирусининг оқсили киритилади», — дейди Абдуллаев.

Шу сабабли, вакцинанинг мавжуд учта вариантидан мазкур ишлаб чиқарувчининг маҳсулоти энг хавфсиз ҳисобланади.

Кўнгиллиларни танлаб олиш қандай амалга оширилади?

Кўнгиллилар қуйидаги асосий талабларга мос келиши лозим: бу 18—59 ёш оралиғидаги бўлган, жиддий ва сурункали касаллиги, аллергияси йўқ, COVID-19 билан касалланмаган ва вакцинация вақтида коронавирусга чалинмаган эркак ва аёллар.

Саралаб олиш вақтида кўнгиллилар барча текширувдан ўтади. ОАВ орқали волонтёрларнинг сараланиши бўйича, яъни синовларнинг учинчи фазасида иштирок этишни хоҳлаган кўнгилилар учун эълон берилади. Шунингдек, волонтёрларни саралаш бўйича талаблар келтирилиб, уларнинг бу билан танишиб олиши учун имконият яратилади.

Ихтиёрий-мажбурий вакцинация бўлмайдими?

Кўнгиллининг ўзи ҳам, шифокор ҳам, Ўзбекистондаги мониторинг ва тренингларни ўтказиш учун келган Хитой компанияси вакиллари ҳам кимга вакцина (кимга плацебо) юборилишини билмайди. Бу иккиталик рандомлашган тадқиқот ҳисобланиб (тиббий тадқиқотларни ўтказишдаги «олтин стандарт»), жаҳон амалиётида қўлланилади. Шундай қилиб, ихтиёрий-мажбурий вакцинация бўлмайди.

«Биринчидан, бизда етарли даражада кўнгиллилар мавжуд. Иккинчидан, агар одамлар буни билмаса, синовларнинг учинчи фазасини ўтказишдан мақсад бирор-бир салбий оқибатларни аниқлашга асосланмагани етказилади. Уни ўтказишдан мақсад вакциналар ишининг самарадорлигини текшириш, яъни одамлар вакцинациядан кейин коронавирусга чалинадими ёки йўқ, шуни аниқлаш», — дейди Абдуллаев.

Клиник синов иштирокчиларига пул тўланадими?

Синовларнинг учинчи фазаси якунида иштирокчиларнинг барчасига пул тўланиши назарда тутилган. Бу стандарт жаҳон амалиёти.

Бундан ташқари, барча иштирокчилар суғурталанади, яъни улар синов вақтидаги бирор-бир салбий таъсирлар учун тиббий суғуртага эга бўлади.

Салбий таъсирлар ва ёқимсиз ҳолатлар кузатиладими?

Бу каби тадқиқотлар давомида бутун дунёда барча ҳолатлар инобатга олинади. Яъни агарда бирор жиддий муаммо юзага келса, у дарҳол қайд этилади ва ўлим сабаби аниқланмагунича вакциналар синови тўхтатиб қўйилади. Сабаб аниқлангач эса, тадқиқот ёпилади, тўхтатилади ёки қайта давом эттирилади.

«Бироқ бугунги кунда биламизки, барча вакциналар синовининг учинчи фазасида, ҳа, можаролар содир бўлган, бироқ яхшилаб ўтказилган текширувлардан кейин, ушбу салбий таъсирлар тадқиқ этилаётган вакцина сабаб юзага келмагани аниқланган», — дейди Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари.

Maxima радиосининг Алишер Абдуллаевга асосланиб таъкидлашича, Ўзбекистонда жиддий мониторинг ташкиллаштирилади ва мамлакатда салбий таъсирлар кузатилса, унинг сабаблари аниқлангунига қадар барча синовлар тўхтатилади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда ЖССТ маълумотлар базасига клиник синовлардан ўтказилаётган 25 та ва 139 та клиник синовларгача бўлган синовлардан ўтаётган номзод-вакциналар киритилган.

Хитой вакцинасининг синовининг учинчи фазаси нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида, хусусан, Хитойда ҳам ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон, шунингдек, Россия, АҚШ ва Европа вакциналарини синовдан ўтказишни режалаштираётганини маълум қилганди.