Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда — ССВ

Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда — ССВ

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳозирча барқарор, лекин бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашувда фикр билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ахборотига кўра, учрашувда Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонда «коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаган», шу сабабли касаллик тарқалиши ҳозирги вақтда сезиларли даражада камайганини эътироф этган.

«Вазир вазиятнинг барқарорлиги хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. Бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19’нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.