Ўзбекистонда кунлик эмланишлар сони ярим миллиондан ошди

Ўзбекистонда кунлик эмланишлар сони ярим миллиондан ошди

9 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 638 058 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 558 416 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 69 138 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 10 504 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 10 663 284 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 7 387 495 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 2 377 313 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 898 476 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 360 237 нафарни ташкил қилмоқда.