2021 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96368 (+251) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
5 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
26 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
28 нафари Тошкент вилоятида,
168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 4 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Самарқанд вилоятида 153 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Тошкент вилоятида 35 нафар,
Тошкент шаҳрида 114 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91831 (+324) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3870 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 232 нафари оғир, 69 нафари ўта оғир аҳволда.v