Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ўзбекистонда Lada автомобиллари ишлаб чиқарилади
2.06.2022 19:10,  
24

Ўзбекистоннинг «ADM Джизак» заводида тўлиқ циклда Lada автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда «Известия»га берган интервьюсида Россиянинг ЕEК (Евроосиё иқтисодий комиссияси)нинг саноат ва агросаноат комплекси бўйича вазири Артак Камалян маълум қилган.

2021 йил октябридан у ерда Lada: Vesta, ХRаy, Largus автомобилларининг йирик механизмларни йиғиш ишлари (SKD) амалга оширилиб келиняпти. Вазирнинг сўзларига кўра энди кузовни пайвандлаш ва бўяшни назарда тутадиган тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқиляпти.

«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда «ADM Джизак»да янги ишлаб чиқариш биноси қурилиши ва уни жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. У ерда Lada Vesta и Lada XRay моделлари ишлаб чиқарилиши учун тайёргарлик кетяпти», — деди вазир.

Камалян яна шуни қўшимча қилдики, Lada Ўзбекистонда асосан ичик бозор учун ишлаб чиқарилади. «АвтоВАЗа» маҳсулотларини Ўзбекистонда йиғилиши маҳаллий харидорлар учун нарх борасида анча қулайлик туғдириши шубҳасиз.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан