Ўзбекистонда маҳкумларнинг омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳкумларнинг омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин

Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги идоралараро буйруқни муҳокамага қўйди.

Унга кўра, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (бизнес-омбудсман) номига юборилган шикоятлар муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас. Қолаверса, олувчига 24 соатдан кечиктирмай юборилиши белгиланмоқда.

Ҳужжат билан омбудсман ва бизнес-омбудсманнинг маҳкумлар шикоятига жавоби муассаса маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ва аризачига дарҳол етказиб берилади.

Буйруқ лойиҳаси муҳокамаси 24 мартга қадар давом этади.